Лионель Месси ўйинда учта гол уриб, “Барселона”нинг навбатдаги ғалабасини таъминлади.
Ўйиннинг 27-дақиқасида Лионель Месси жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб каталонияликларни олдинга олиб чиқди.
Орадан беш дақиқа ўтиб, Филиппе Коутиньо ажойиб пас билан Мессини қулай вазиятга олиб чиқди, аргентиналик ҳужумчи эса яқин пастки бурчакни аниқ нишонга олиб ўзининг ва жамоасининг иккинчи голини урди.
68-дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Набил Эл-Жар рақиб жарима майдонига қаршиликсиз кириб келди ва аниқ зарба билан ҳисобни қисқартиришга эришди. Ўйин сўнггига яқин Месси Усмон Дембеленинг узатмасидан сўнг дарвозабонни доғда қолдирган ҳолда хет-триггини нишонлади.
Шу тариқа, “Барселона” ушуб ғалабадан сўнг очколари сонини 79 тага етказиб олди ва турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Испания чемпионати, 31-тур.
“Барселона” – “Леганес” 3:1.
Голлар: Месси (27, 32, 87) – Эл-Жар (68).
“Барселона” тер Стеген, Вермален, Пике, Нелсон Семеду, Андре Гомеш, Серхи Роберто (Альба, 74), Коутиньо (Иньеста, 81), Ракитич, Дембеле (Денис Суарес, 88), Месси, Суарес.
“Леганес”: Куэльяр, Бустинса, Рауль Гарсия, Сальдуа, Сиовас, Эрасо (Брашанац, 60), Рамос, Эль-Жар, Перес (Герреро, 78), Амрабат (Бовю, 46), Пирес.
Огоҳлантиришлар: Сиовас (51), Пирес (55), Перес (76), Коутиньо (78), Сальдуа (79), Альба (84).
Турнир жадвали:
Ла-Лига тўпурарлари.