...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Барселона” стадионида ўйин, лекин ўриндиқлар бўм-бўш! Мухлислар қаерда?


19:01, 02.10.2017 Спорт
 3 563

Ўйиндан сўнг “Барселона” клуби президенти Жозеп Бартомеу юқорида бўлиб ўтган воқеалар юзасидан баёнот бериб ўтди.

Кеча, 1 октябрь куни Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Барселона”–“Лас-Пальмас” учрашуви (3:0) Каталония шаҳрининг мустақил бўлиши учун юзага келган  референдумида келтириб чиқарилаётган можаролар туфайли мухлисларсиз бўм-бўш стадионда ўтказилди.
 
Ўйин “Барселона” жамоасининг уй стадиони “Камп Ноу”да бўлиб ўтди. Стадион эса Каталония шаҳрида қад ростлаган.
 
Аввалроқ Испания футбол федерацияси Каталониядаги референдум сабаб ўйинни бошқа кунга қолдириш масаласини таклиф этганди. Бироқ “Барселона” раҳбарияти қарорига асосан, ўйин ўзининг белгиланган куни бўм-бўш стадионда бўлса ҳам ўтказилишига рухсат берилган.
 
Учрашувнинг 49-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 70 ва 77-дақиқаларда Лионель Месcи дубль муаллифига айланди ва “Барселона”нинг мавсумдаги яна бир ғалабасини таъминлади.
 
“Барселона”– “Лас-Пальмас” — 3:0 (0:0).
Голлар: Бускетс (49), Месси (70,77).
 
“Барселона”: Тер Стеген, Маскерано, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Иньеста 46, Гомеш 83), Бускетс, Серджи Роберто, Паулиньо (Ракитич 46), Денис Суарес, Месси, Суарес.
“Лас-Пальмас”: Чичисола, Химо Наварро, Борха Эррера, Маседо, Лемос, Виера, Сантана, Домингес, Аквилани, Таннане (Толедо 78), Кальери.
 
Огоҳлантиришлар: Паулиньо 33, Пике 35, Бускетс 45, Альба 45, Суарес 51, Наварро 59.
 
Ўйиндан сўнг “Барселона” клуби президенти Жозеп Бартомеу юқорида бўлиб ўтган воқеалар юзасидан баёнот бериб ўтди.
 
“...Биз айни дамда Каталония аҳлининг ўтказаётган референдумидан норозимиз. Мазкур муаммога жиддий қараш керак.
 
Хатто тартибсизликлар туфайли ўйинни қолдирмоқчи ҳам бўлдик. Бироқ баҳсни мухлисларсиз ўтказишга қарор қилдик. Ҳозирда ҳолат яхши эмас. Каталониянинг мустақиллигини истамаётганларни қўллаб-қувватлаймиз.
 
Раҳбарлар, мураббийлар, футболчилар билан гаплашдик ва ўйинни томошабинларсиз ўтказишга қарор қилдик. Асосийси, очко йўқотмасликимиз керак эди.
 
Мухлислар киритилмаслининг асосий сабаби —хавфсизлик чораси. Айнан хавфсизлик юзасидан бундай қарор амалга оширилди. Бутун дунё Каталонияда нималар бўлаётганини кўриб, эътибор бериши керак”, дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Каталонияда “резина ўқли референдум” ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона референдум Каталония Жозеп Бартомеу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!