Собиқ ҳарбийларга нисбатан суд томонидан бир умрлик оғирлаштирилган қамоқ жазоси эълон қилинди.
Истанбул жиноий ишлар суди 13 нафар собиқ ҳарбийни, хусусан, полковник Нуруллоҳ Атмажа, подполковниклар Жем Дуйгун, Мустафа Челик, Сардар Узел ва Мурат Караташларга нисбатан амалдаги конституциявий тузумни ағдаришга ҳаракат ва ватанга ҳиёнат қилиш жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди.
Уларга нисбатан суд томонидан бир умрлик оғирлаштирилган қамоқ жазоси тайинланди.
Маълумот учун, Туркия Республикасидаги амалдаги ҳукуматга қарши бўлган қувғиндаги мухолиф, ФЕТО раҳбари — Фатҳуллоҳ Гулен 1999 йилдан бери АҚШнинг Пенсильвания штатида яшамоқда.