Мамлакат президенти жазо муддатини ўтаётган маҳбусларда қурол топилгани боис, йилнинг охирига қадар қамоқхоналарда кучли назорат ўрнатилишини ваъда қилган эди.
Маълумотларга кўра, қамоқхонада Франклин лақабли маҳбуснинг туғилган куни нишонланаётган бўлган. Тадбир қамоқхона ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган. Унга маҳбуснинг яқинлари, учта мусиққий гуруҳ, аниматорлар таклиф қилинган. Айни тадбирда иштирок этиши керак бўлган маҳбуслардан бирининг қалтис ҳаракати туфайли юз берган портлашда “меҳмон” маҳбуснинг ўзи портлаб кетган ва воқеа жойининг ўзида вафот этган. Атрофдаги 22 киши эса турли тан жароҳатларини олган.
Маълумот учун, шу йилнинг март ойида Венесуэла президенти Николас Мадуро йилнинг сўнгига қадар мамлакатдаги қамоқхоналар назоратга олиниши ва уларда маҳбуслар устидан тўлақонли тартиб ўрнатилишини ваъда қилганди.
Мадуро бу ваъдани 2016 йилнинг февраль ойида Маргарита оролидаги қамоқхонани текширувдан ўтказиш ишларидан сўнг берганди. Ўшанда оролдаги қамоқхона маҳбусларидан жами 20дан ортиқ қурол-яроғлар, 4та граната, минглаб тўппонча патронларини топишганди.