...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэлада сиёсий инқироз янада кескинлашди


16:51, 27.10.2016 Олам
 2 194

Венесуэлада намойиш иштирокчиларининг қуролдан фойдалангани полициячининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди.

Венесуэлада мухолифат ва ҳукумат ўртасидаги можаро кескин тус олмоқда. 26 октябр, чоршанба куни бўлиб ўтган намойиш акциясида иштирокчилар ва полициянинг тўқнашуви натижасида 20 нафар одам жароҳатланди, 39 нафар иштирокчи ҳибсга олинди.
 
Кейинроқ, ҳукумат намойиш қатнашчиларини соқчиларга қарши қурол ишлатишда айблади ва бир нафар полиция хизматчиси ҳалок бўлганини хабар қилди. Мухолифат бўлиб ўтган ҳодисаларнинг барчасига ҳукуматни жавобгар килмоқда ва президентни ҳокимиятни тортиб олишда айбламоқда.
 
Энрике Каприльес, Венесуэладаги мухолифат раҳбари:
 
— Венесуэлада давлат тўнтариши бўлиб ўтди. Бу ҳолатда мен сайлов ҳуқуқини ҳимоя қилдим ва бундан кейин ҳам ҳимоя қиламан. Бу эса Мадуродан кейин ҳам мамлакатнинг келажаги борлигини англатади. Биз ҳозирданоқ Мадуросиз давлат қандай бўлишини ўйлашимиз даркор.
 
Мамлакатда ҳукмрон социалистлар мухолифатнинг бутун халқни иш ташлашга чақиришига жавобан бугун, 27 октябрь куни кўчаларга армия жойлаштиришга ваъда берган.
 
Николас Мадуро, Венесуэла Республикаси президенти:
 
— Зўравонликка даъват этаётганлар, рози бўлиш, бўлмаслигига қарамай, қонун олдида ўз қилмишлари учун жавоб беради. Улар мамлакат олдида кечирим сўрашлари ва ярашиш йўлларини қидиришларига тўғри келади.
 
Венесуэладаги сиёсий инқироз ўтган ҳафта кўчада қаршилик намойиши ўтказиш шаклида бошланган эди.
 
Парламентни назорат қилувчи мухолифат президентни айблаш тўғрисида референдум ўтказиш имконидан маҳрум бўлгач, Мадурони ҳокимиятдан олиб ташлаш тартибини жорий қилди ва ўз тарафдорларини намойиш ўтказишга чақирди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Венесуэла Николас Мадуро Энрике Каприльес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!