...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэла президенти тинчлик учун мукофот жорий этиб, уни Путинга топширмоқчи


14:56, 08.10.2016 Олам
 3 242

Ўз сўзида Николас Мадуро Путинга “тинчлик курашчиси” ва “кўп қутбли дунё қурувчиси” дея таъриф берди.

Венесуэланинг собиқ президенти Уго Чавес хотирасига атаб Россиянинг “Роснефть” компанияси томонидан яратилган 6 метрлик ҳайкал Чавеснинг она шаҳри Сабанетга ўрнатилди.
 
Ўз навбатида Венесуэла президенти Николас Мадуро тинчлик йўналишида Уго Чавес номига атаб мукофот жорий этиши ҳақида маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости. Унинг сўзларига кўра, бундай мукофот биринчи бўлиб Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга топширилади.
 
“Мен тинчлик ва халқнинг ҳурмати учун топшириладиган мукофот жорий этишга ва уни Уго Чавес исмига номлашга қарор қилдим. Президент Владимир Путин бу мукофотни қўлга киритишга ҳақли ва ўйлайманки, президент уни доимо ёнида олиб юради”, дейди Мадуро.
 
Ўз сўзида Николас Мадуро Путинга “тинчлик курашчиси” ва “кўп қутбли дунё қурувчиси” дея таъриф берди. Маълумотларга кўра, мукофот россиялик рассом томонидан яратилган Уго Чавеснинг статуэткаси кўринишида бўлади.
 
Уго Чавес Венесуэла собиқ президенти бўлиб, давлат ва сиёсат арбоби сифатида мамлакат тарихида мустаҳкам ўринга эга. Унинг бошқаруви остида Венесуэла очлик, саводсизлик, қашшоқликдан халос бўлиб, ҳаёт тарзи яхшиланган. Бироқ Уго Чавес фаолиятининг сўнгги йилларида иқтисодий соҳада салбий кўрсаткичлар қайд этилган. Чавес 2013 йил 5 март куни саратон хасталиги сабаб ҳаётдан кўз юмди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Николас Мадуро Венесуэла Уго Чавес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!