“Қалампир” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда қалампир етиштириш ва ундан унумли фойда олиш мақсадида юқори ҳосилли қалампир уруғлари хориждан, шу жумладан, Индонезия Республикасидан олиб келинади.
Қалампир маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларига қалампир етиштириш учун шартнома асосида бўнак маблағлари ва заруриятга кўра моддий-техника ресурслари билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ҳудудлардаги “Қалампир” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилмоқда.
Мазкур ташкилот етиштирилган аччиқ қалампирни қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан ҳам шуғулланади.

Икром Раҳмон