...
МЕНЮ
ONLINE TV

УзЛиДеП логотипини ўзгартириш устида иш бошлади


18:54, 19.02.2017 Жамият
 3 350

Глобус тасвирининг учдан бир қисмидан ўрин олган Ўзбекистон байроғи ҳам янги логотипдан олиб ташланган.

Ўзбекистон Республикасидаги энг илғор бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг логотипини ўзгартириш устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари хабар берди.
 
Янги логотип эскисидан бир-икки ўзгариш билан фарқ қилади. Ўртадаги тафовут у қадар катта эмас. Янги логотипда партия номи қизил рангда эмас, оловрангда ёзилган. Биринчи логотипда глобусда алоҳида ажралиб чиққан Ўзбекистон харитаси оловрангда бўлган бўлса, навбатдаги логотипда унга яшил тус берилган.
 
Глобус тасвирининг учдан бир қисмидан ўрин олган Ўзбекистон байроғи ҳам янги логотипдан олиб ташланган.
 
Мазкур логотип УзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан қачон тасдиқланиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
 
Маълумот учун, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси 2003 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган. 

Теглар:УзЛиДеП 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар