...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ухлаш олдидан хонага олма эмас, арчилган пиёз қўйинг


15:24, 22.12.2018 Саломатлик
 12 618

Пиёз таркибида витамин C, Б, Б2, азотли бирикмалар, кам миқдорда йод, органик кислоталар ва бошқа микроелементлар бўлиб, юрак хасталикларига қарши курашади ва саратоннинг олдини олади.

Пиёз ошхонамизда тайёрланаётган ҳеч бир таомдан ўз ўрнини топмай қолмайди.   У овқатни ширин қилиш билан бир каторда, организм учун ҳам жуда фойдали. Унинг  таркибида 15 га яқин витаминлар мавжуд бўлиб,  организмдаги турли касалликларга қарши курашади ва иммунитетни кўтаради. Пиёзни, айниқса, совуқ кунларда исътемол қилиш жуда фойдали.
 
Бу сабзавот қадимда табиблар учун жуда қадрли бўлган. Ундан турли дориларни тайёрлашда, шамоллаш, бронхит, нафас йўллари инфекциясида кенг фойдаланишган.
 
Шифокорларнинг таъкидлашича, пиёз таркибида витамин C, Б, Б2, азотли бирикмалар, кам миқдорда йод, органик кислоталар ва бошқа микроелементлар бўлиб, юрак хасталикларига қарши курашади ва саратоннинг олдини олади.
 
Пиёз ҳаводаги микробларни ўзига тортади ва зарарлантиради. Бунинг натижасида микроблар танага зарар етказа олмайди.  Уй шароитида, пиёзни арчиб хонага қўйса, барча микробларни ўлдиради.
 
Бундан ташқари, унинг таркибида олтингугурт ва сулфидлар бўлиб, тўғраганда кўз ёш тўкишга мажбур қилади.
 
Абу али ибн Сино пиёздан сариқ касаллигини даволаш, яраларни тузатиш, шамоллаш ва ангинани зарарсизлантиришда  фойдаланган.  
Фарангиз Акрамова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!