...
МЕНЮ
ONLINE TV

Усама бен Ладеннинг ўғли халқаро террорчи, деб топилди


09:47, 06.01.2017 Олам
 4 009

Ҳамза бен Ладен отасининг ўлими учун АҚШдан ўч олишга ваъда берган.

АҚШ давлат департаменти ва ғазначилик департаменти “Ал Қоида” террорчилик гуруҳи раҳбари Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза бен Ладенни халқаро террорчилар гуруҳига қўшди. Бу ҳақда давлат департаменти Матбуот хизмати хабар қилди.
 
АҚШ ҳукумати 27 ёшли Ҳамза бен Ладенни қўшма штатлар фуқаролари хавфсизилига, ташқи сиёсатга ва мамлакат иқтисодиётига жиддий хавф солишидан огоҳлантирмоқда.
 
Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза бен Ладен 2016 йил август ойида “Ал Қоида” гуруҳининг айни вақтдаги раҳбари Айман аз-Завахирий томонидан шу гуруҳ таркибига киритилган.
 
Тахминан бир ойча аввал, Ҳамза бен Ладен мусулмонларга аудиоёзув йўллади. Унда террорчи отасининг ўлими учун АҚШдан ўч олишга ваъда беришини маълум қилган.
 
2001 йил 11 сентябрда АҚШда рўй берган терактдан сўнг, Усама бен Ладен хавфли душман деб топилиб, АҚШ махсус хизмат вакиллари томонидан ўлдирилганди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ал Қоида Усама бен Ладен Ҳамза бен Ладен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!