...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов Индонезияда мураббийлар билан гаплашиб олди


04:53, 17.08.2018 Спорт
 2 397

МОҚ раҳбари спортчилар кайфиятини кўтариш, уларни ғалабалар сари рухлантириш масалаларини ўртага ташлади.

Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари бирин-кетин Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Индонезияга етиб келмоқда.
 
Ҳозирга қадар футбол, от спорти, теннис, пенчак силат, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш, бокс, қиличбозлик, енгил атлетика бўйича терма жамоалари Индонезияда бўлиб турибди.
 
Кеча, 16 август куни Олимпия шаҳарчасидаги Ўзбекистон спорт делегацияси ишчи гуруҳи учун ажратилган штабда юқорида санаб ўтилган спорт федерациялари раҳбарлари, шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш ташкил қилинди. Йиғилишни МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов олиб борди.
 
Йиғилишда асосан спортчилар учун Олимпия шаҳарчасида яратилган шароитлар, уларнинг Осиё ўйинларидаги имкониятлари, ташкилий ишларни тезкор ва сифатли олиб бориш, қолаверса, спортчилар кайфиятини кўтариш, уларни ғалабалар сари рухлантириш масалалари муҳокама қилинди.


 
Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Жакарта ва Палембанг шаҳарларида фаолият кўрсатадиган штаб фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳга тегишли кўрсатмаларни берди.
 
Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи кўтарилди.

Теглар:Осиё ўйинлари Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!