Ёнғинни аэропортдан бир неча километр узоқда ҳам кўзга ташланиб турди.
Ёнғин содир бўлган вақтда аэропортда бошқа давлатларга учиб кетиш учун келган йўловчилар бўлган. Қурилиш маҳсулотларининг ёнғин оқибатида портлаши аэропортдагиларни ваҳимага солди.
Маълумотларга кўра, ёнғин ҳаракатлантирилувчи сурилма ёритиш ускуналарнинг қизиб кетиши натижасида келиб чиққан.
Айни вақтда ёнғин бартараф этилган. Ҳозирча ёнғин вақтида зарарланганлар ҳақида бирор маълумот йўқ. Отатуркда тўхташи керак бўлган самолётларнинг қўниш вақтлари ярим соатга кечиктирилди.