...
МЕНЮ
ONLINE TV

Атрофингиздагиларга қанчалик маъқул келасиз?


14:54, 09.04.2016 Бу қизиқ
 9 033

Ҳар бир инсон ўзига ташқаридан баҳо беришни истайди. Сизга кулиб боқаётган чеҳралар сиз ҳақингизда аслида қандай фикрда?

Инсон атрофдагиларнинг ўзи ҳақидаги фикрларини билишга қизиқади. Бу ҳар биримизга ҳос одат. Албатта, буни одамларнинг қарашлари, имо-ишоралари, сўзлари орқали билиш мумкин. Аммо баъзида қарашлар ҳам, сўзлар ҳам алдамчи бўлади. Ташқи оламнинг сиз ҳақингиздаги фикрини билишни истасангиз, руҳий тест саволларига жавоб беринг.

Таъкидланган гапни маъқулласангиз “ҳа” жавобини, рад этсангиз “йўқ” деган жавобни қайд этинг. Ҳа – 0 балл Йўқ – 5 балл

1. Ҳар бир инсонда ички эркинлик туйғуси бўлиши лозим. У ўз қизиқишлари ҳақида атрофдагиларга маъқул ёки номаъқуллагидан қатъи назар, ҳеч иккиланмай айта олиши лозим.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

2. “Энг яхшиси кўнгилнинг гапига қулоқ тутмай, иззатни сақламоқ лозим”, деган фикрга қўшиласизми?

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

3. Бошқаларнинг гапларида, айтаётган сўзларида, умуман, тилида хатолари сезган одам уларни тузата билиши лозим.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

4. Нотаниш кишига дуч келганда, яхши таассурот қолдириш учун хушмуомала, топқир бўлиш фойда беради.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

5. Бирон киши билан танишаётганда исмини эшитмасангиз, такрор сўраш айб эмас.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

6. Ўзимга нисбатан ҳазил мутоиба қилишларига йўл қўймаганим учун мени ҳурмат килишларига ишончим комил.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

7. Доимо хушёр юришим керак, йўқса, атрофдагилар ҳазил қилавериб обрўйимни тўкишлари мумкин.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

8. Донишмандлар, “гапга чечан киши билан муомала қилганда, мусобақалашмасдан унга тан бериб, суҳбатдан чиққан маъқул” дейишади. Сиз бунга қўшиласизми?

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

10. Давраларда хатти-ҳаракатини дўстлар кайфиятига мувофиқлаштириш шарт.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

11. Инсон ўз яқинларига қўлидан келганича ёрдам бериши лозим, чунки бир кун келиб, уларга иши тушиши мумкин.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

12. Баъзиларга яхшилик қилавермаган маъқул, негаки одамлар орасида яхшиликнинг қадрига етадиганлар кам.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

13. Мен бировларга эмас, улар менга қарам бўлишини афзал биламан.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

14. Чин дўст – ўз дўстларидан ёрдамини аямайди.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

15. Одам ўзининг энг яхши фазилатларини рўкач қилгандагина қадр топади.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

16. Дўстим айтиб бераётган аскияни илгари эшитган бўлсам, унга латифа айтишни бас қил дейман.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

17. Дўстим айтиб бераётган аскияни илгари эшитган бўлсам ҳам, одоб юзасидан қўшилиб кулишаман.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

18. Агар дўстим учрашувга таклиф қилса-ю, лекин унинг таклифидан кинога боришни афзал кўрсам, асл сабабини айтиб дўстимнинг дилини оғритмасдим, бошқа баҳона топардим.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

19. Баъзилар яқинларини улар истамаса ҳам ўз измига солади.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

20. Ўз фикрини ўжарлик ва тихирлик билан билдирган ҳар қандай кишининг фикрини ҳимоя қилавериши керак эмас.

Ҳа – 0 балл
Йўқ – 5 балл

Энди эса тўплаган жами балларингизни ҳисоблаб чиқинг ва натижаларга қараб атрофдагиларга қанчалар ёқишингиз ҳақида билиб олинг.

85 баллдан 100 баллгача – аъло

75 баллдан 80 баллгача – яхши

65 баллдан 70 баллгача – ўрта

0 баллдан 60 баллгача – ёмон

Баллар қанча кўп чиқса-одамларга ёқишга асосингиз ҳам шунча кўпдир.
Умида Якубова

Теглар:Психологик тест 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

FR
11:10 28.04.2016

Savollar tushunarsiz


Шахноза
10:27 11.04.2016

саволлар озроқ тушунарсиз бўлибди, маъзмунига тушиниш қийин бўлди..



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!