...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг “Ziraat” банки бошқарув раиси Ҳусейн Айдин Тошкентга келди


22:50, 16.01.2018 Жамият
 2 815

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.Аҳмадхўжаев, Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Башар Шен иштирок этган.

Аввалроқ, Тошкентда Туркиянинг “Ziraat” банки иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 16 январь куни Туркиянинг “Ziraat Bankasi A.S.” банки бошқаруви раиси Ҳусейн Айдин бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон – Туркия ишбилармон доиралари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда расмий делегация аъзолари, шунингдек, икки мамлакатнинг қурилиш, энергетика, машинасозлик, геология, озиқ-овқат, кимё саноати, фармацевтика, сайёҳлик каби соҳалари учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг жорий ҳолати, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, транспорт-коммуникация, туризм, қурилиш ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.Аҳмадхўжаев, Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Башар Шен ва бошқалар бугун Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик тенглик, ўзаро ишонч руҳида ривожланаётганини таъкидлаган.
 
Форумда Ўзбекистоннинг фармацевтика саноатини янада ривожлантириш учун улкан салоҳият ва имкониятлар мавжудлиги алоҳида қайд этилди. Мамлакатда 577 хилдаги доривор ўсимликлар ўсиши таъкидланган ва бугунги кунда уларнинг атиги 17 фоизидан дори воситалари ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда. Тадбирда туркиялик ишбилармонларга ушбу соҳада фаолият юритиш, тақдим этиладиган имтиёз ва қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
Музокараларда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди

Теглар:Ziraat банки Ўзбекистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар