...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги исёнда ҳарбийлар қайси мессенжер орқали мулоқот қилгани маълум бўлди


09:35, 18.07.2016 Олам
 5 528

Исёнчилар хабарида ҳарбий офицерларнинг исмлари, режалари ва мамлакат президентига суиқасд ҳақида сўз борган.

15 июль куни маҳаллий вақт билан 23:00 атрофида Туркияда ҳарбийлар давлатга қарши исён кўтарди. Исён натижасида 161 киши ҳалок бўлди ва 1400дан ортиқ одам жароҳатланди. Давлат тўнтариши бостирилди ва юзлаб исёнчи ҳарбийлар ҳибсга олинди.
 
Давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлган ҳарбий исёнчилар ўз режаларини WhatsApp орқали муҳокама қилгани маълум бўлди.   Бу ҳақда “Dailysabah” хабар тарқатди.
 
Маълумотларга қараганда, ҳарбийлардан бирининг қўл телефони олиб текширилганда, у исён чоғида юқори мансабдаги ҳарбий офицерлар билан давлат тўнтариши ҳақида хабар алмашгани аниқланди.
 
Хабарларда қидирувда бўлган исёнчи ҳарбийларнинг исмлари ва TRT ва СNN Turk давлат телевидениеларининг ишғол қилиниши ҳақида сўз борган.
 
Бундан ташқари, WhatsApp мессенжери орқали ёзишмаларда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жойлашган меҳмонхонага 15 июль куни оқшомида зарба бериш режалари ҳақидаги фактлар бор.
 
Маълумот ўрнида,  WhatsApp мессенжери смартфонлар учун мўлжалланган бўлиб, Android, iOS ва Windows Phone платформаларида ишлайди. Мазкур мессенжерга 2009 йилда Ян Кум ва Брайан Эктон асос солган. Мессенжер 2014 йилдан буён Facebook INC’га тегишли. WhatsApp’дан дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ одам фойдаланади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия WhatsApp Исён Давлат тўнтариши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!