Норозилик намойишини ўтказишни мақсад қилган номаълум шахслар элчихона қўриқчиларига пичоқ билан ҳужум уюштиришган.
Ўткир тиғли пичоқ билан қуролланган икки номаълум шахс норозилик намойиши ўтказиш учун мамлакат пойтахти Анқара шаҳрида жойлашган элчихона эшигидан киришга уринишган. Шундан сўнг, элчихона қўриқлаш хизмати вакиллари уларга қарата ўқ узишга мажбур бўлган. Хозирда босқинчиларнинг саломатлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Бироқ Исроил элчихонаси вакиллари “Отишма элчихона яқинида бўлган”, дея маълум қилишмоқда. Таъкидлаш керакки, дипломатик миссия вакилларидан ҳеч бирига зиён етмаган.