...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда яна портлаш юз берди. Қурбонлар бор


19:08, 29.06.2016 Олам
 5 944

Мардин вилоятида бўлган портлашда Курдистон ишчи партияси айбланмоқда.

Отатурк аэропортидаги теракт қолдирган яра битмай туриб, бугун, 29 июнь куни Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Мардин вилоятида портлаш юз берди. Натижада икки ҳарбий ҳалок бўлди ва уч нафари жароҳатланди. Бу ҳақда “CNN Turk” ёзмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, портлаш ҳарбий машиналар карвони кетаётган автомагистралда содир бўлган.
 
Мазкур қўпорувчилик ҳаракати ортида Курдистон ишчи партияси тургани айтилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 21:45да Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк аэропортида теракт юз берган эди. Бунинг оқибатида 41 киши ҳалок бўлди,  239 киши жароҳатланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Мардин Портлаш Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!