Чеченистон раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Отатурк аэропортида портлаш пайтида саккиз нафар чеченистонлик талаба бўлганлиги ҳақида айтиб ўтган.
Унинг ёзишича, талабалардан ташқари яна бошқа чеченистонлик оилалар ҳам терминал ичида ўз рейсларини кутиб турганлар. Улардан ҳеч киши жароҳатланмаган. Бошқа йўловчилар билан бирга уларнинг барчаси хавфсиз ҳудудга кўчирилган.
Чеченистон раҳбари Отатурк аэропортидаги терактга ўз муносабатини билдирар экан, ҳалок бўлганларнинг яқинлари чуқур ҳамдардлигини билдирди ва жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади.