...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда теракт содир этилган жойга “Шаҳидлар тепалиги” деб ном берилди


09:10, 13.12.2016 Олам
 2 255

Яқин кунларда террорчилик ҳаракати туфайли вафот этган фуқароларга атаб ушбу тепаликда ҳайкал ўрнатилади.

Аввалроқ, Истанбулнинг Бешиктош туманида портлаш юз бергани, фожиа оқибатида жами 44 киши вафот этгани, ўнлаб кишиларнинг яраланишига сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
12 декабрь куни Истанбулнинг Бешиктош тумани раҳбарияти воқеа юзасидан йиғилиш ўтказиб, тумандаги Белештепе тепалигини “Шаҳидлар тепалиги” деб қайта номлашга қарор қилди. Бу ҳақда “Newsturk.ru” хабар бермоқда.

Яқин кунларда 10 декабрь куни содир этилган террорчилик ҳаракати туфайли вафот этган маҳсус хизмат ходимлари ва тинч аҳоли вакилларига атаб ушбу тепаликда ёдгорлик ўрнатилади.
 
Белештепе ўзбек тилига “Бепул тепалик” деб таржима қилинади. Ҳозирги “Vodafone Arena” стадиони ўрнида, ундан аввал қурилган “Инёню” стадиони мавжуд бўлган вақтларда ана шу тепаликка чиқиб, маҳаллий аҳоли вакиллари Бешиктош ўйинини чипта сотиб олмасдан кузатишлари мумкин эди. Тепаликка шу маънода Белештепе - “Бепул тепалик” деб ном берилганди.
 
Маълумот учун, икки кун аввал содир этилган ушбу портлашни “Курдистоннинг озодлик лочинлари” гуруҳи ўз бўйнига олган.
Умида Якубова

Теглар:Туркия Бешиктош теракти Шаҳидлар тепалиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!