Улар овоз бериш қоидалари бузилган, деб таъкидлашмоқда.
Туркияда конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилгани ва унда Ражаб Эрдўған ғолиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Туркия Республикаси Мухолифат халқ партияси референдум натижаларини расман рад этишни талаб қилиб Олий сайлов кенгашига борди. Бу ҳақда “Detroit news” хабар берди. Улар овоз бериш қоидалари бузилган, деб таъкидлашмоқда.
“Биз бу референдум натижаларини бекор этишни талаб қиламиз”, деб маълум қилди партия бошлиқларидан бири Бюлент Тезжан. У, шунингдек, мухолифат партияси овоз бериш натижаларига қарши баҳс олиб бориш учун қонун доирасидаги барча чора-тадбирларни амалга оширишини қайд этди.
Аввалроқ партия референдум натижаларига қарши баҳслашмоқчилиги ҳақида огоҳлантирган эди. Референдумда фойдаланилган конвертлар ва бюллетенлар муҳрсиз эканлиги маълум бўлган. Бироқ Олий сайлов кенгаши ушбу бюллетенларни ҳам ҳисобга олишга қарор қилган.

Сумбула