...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда Президентлик сайловидан олдин йирик террорчилик гуруҳи қўлга олинди


15:56, 14.06.2018 Олам
 3 405

Террорчилар Истанбул ва Измир шаҳарларида қўлга олинган.

Туркияда жорий йил 24 июнь куни муддатидан аввал Президентлик ва Парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайловларга оз вақт қолганда ҳукумат хавфсизлик кучлари акилтеррор амалиётарини олиб борди.
 
Амалиётлар натижасида 14 июнь куни мамлакатнинг икки йирик шаҳари Истанбул ва Измирда 18 нафар “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи аъзолари қўлга олинди.
 
Маълумотларга кўра, турк разведкаси ва террорчиликка қарши полиция ўтказган амалиётлар натижасида 10 нафар жангари Эгей денгизи қирғоқларидаги Измир провинциясида қўлга олинган.
 
Полиция яна саккиз нафар жангари Истанбулда қўлга олинганини айтди. Тахминларга кўра, улар террорчилик ташкилотига молиявий кўмак берган ва тўқнашувлар бўлаётган ҳудудга бориб келиб турган, шунингдек, ҳудкушлар тайёрлашда иштирок этганлар. Полициянинг таъкидлашича, яна уч нафар жангари қидириляпти.
 
Маълумот ўрнида, ИШИД сўнгги йилларда Туркияда қатор террорчилик актларини амалга оширди. Жумладан, 2017 йил 1 январда Истанбулдаги тунги клубга уюштирилган ҳужум натижасида 39 киши ҳалок бўлган эди. Яна бир теракт 2016 йил Истанбулнинг эски шаҳар қисмида юз берган портлаш, унда 12 киши қурбон бўлган эди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Ислом давлати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!