...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда полиция идорасига ҳужум уюштирган худкуш ўлдирилди


08:59, 07.09.2017 Олам
 2 114

Худкуш ўз мақсадига етганида камида 10 нафар полиция ходимларининг ҳалок бўлиши мумкинлиги айтилган.

Туркиянинг Мерсин ҳудудида полициячиларни портлатмоқчи бўлган худкуш отиб ташланди. Бу ҳақда “Hurriyetdailynews.com” нашри хабар берди.
 
Кеча, 6 сентябрь куни юз берган воқеа Мерсин вилояти Миллий разведка ташкилоти идораси яқинидаги полиция маҳкамасида рўй берди.
 
Мерсин шаҳри бош прокурори Эржан Мустафога худкуш полиция идораси яқинида рўй берган отишма чоғида ўлдирилганини хабар берди. Худкуш ўз мақсадига етганида камида 10 нафар полиция ходимларининг ҳалок бўлиши мумкинлиги айтилган.
 
Ҳужум уюштирган шахс ИШИД аъзоси эканлиги айтилмоқда, унинг жасади текширилганида худкуш камари мавжуд экани аниқланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Туркия ИШИД Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!