Президент Анқарадаги Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гул қўяди.
Бугун, 29 октябрь куни Туркияда мамлакат мустақиллигининг 95 йиллиги нишонланмоқда.
Эрта тонгдан тантанали маросимлар республиканинг барча марказий кўчаларида, пойтахт Анқара ва Истанбул шаҳрининг диққатга сазовор масканларида бошлаб юборилди. Тадбирлар Туркиянинг чет эллардаги элчихоналари ва консулликларида ҳам бўлиб ўтади.
Давлат байроқлари давлат муассасалари ва ўқув юртлари биноларига осиб қўйилган, мактабларда маросимлар ўтказилмоқда. Кўчаларда миллионлаб одамлар иштирокида байрамона намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған иштирокидаги расмий маросим Анқарадаги Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гул қўйиш билан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси 1923 йил 29 октябрь куни Туркия Республикасининг тузилишини эълон қилганди.