Кучли бўрон уйлар томини учириб юборди, дарахтларни суғуриб ташлади, қирғоқ яқинидаги биноларга зарар етказди...
Кучли бўрон уйлар томини учириб юборди, дарахтларни суғуриб ташлади, қирғоқ яқинидаги биноларга зарар етказди. Буларнинг оқибатида ўнлаб кишилар яраланди. 3 кишининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Антальянинг Финике, Каш, Демре, Кумлужа ва Кемер туманларидаги қишлоқ хўжалиги ҳосили кучли жала ва дўл сабаб шикастланди. Иссиқхоналар ва автомобилларга ҳам жиддий зарар етди.
Айрим туманларда электр энергияси тизимида узилишлар кузатилди.
Ундан бир кун аввал Антальяда қуюқ қуюн оқибатида ҳам 25 киши жабрланган эди. Шифохонага жойлаштирилган 20 дан ортиқ киши бир кун ўтиб уйга рухсат берилди.