Туркияда қўлга олинган террорчи ташкилотга алоқадор кишиларнинг кўпчилиги чет эл фуқаролари эканлиги айтилмоқда.
“Суриядаги можаролар бошлангандан буён Туркияда ИШИД террористик ташкилортига алоқадор 5803 киши қўлга олинди, шулардан 2200 нафари хорижий давлатлар фуқароларидир. Жорий йилнинг бошидан шу кунга қадар 815 нафар одам ҳибсга олинди, уларнинг кўпчилиги чет элликлар ҳисобланади. Терроризмга қарши курашиш доирасида 52075 кишига Туркияга кириш тақиқланди”, дейди вазир.
Туркия ўзининг жанубий вилоятларига ИШИД хавф солаётгани боис, 24 август куни ўз армиясини Сурия шимолига киритди.