...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда икки “россиялик жосус” қўлга олинди


17:27, 13.04.2016 Олам
 5 332

Қўлга олинган икки “жосус” Туркияга сохта ҳужжатлар билан келган.

Истанбул шаҳрида икки “россиялик жосус” қўлга олинди. Улар чеченистонлик экстремист Абдулвоҳид Эделгиреевнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумон қилинмоқда,  дея “Hurriyet” хабар бермоқда.
 
Хабарда ёзилишича, 52 ёшли Юрий Анисимов ва 55 ёшли Александр Смирнов,  ҳали исботланган бўлмасада,  жосус деб тахмин қилинмоқда.
 
Нашрнинг маълумотларига кўра, Анисимов ва Смирнов янги разведка операциясини тайёрлаган.  Улар Туркияга сохта паспорт орқали келганлар.  Бундан ташқари, тинтув пайтида уларнинг ёнидан Интерпол ходимларининг қалбаки гувоҳномалари топилди. Шу билан бирга, Анисимов ва Смирновда автомобиль тўхташ жойлари,  меҳмонхоналар, автомобиль рақамлари сурати туширилган камералар бўлган.
 
Икки россияликнинг қўлга олиниши юзасидан Туркия расмийлари изоҳ бермади.
 
Хабарга кўра, россиялик бу шахслар Туркияда 2015 йилнинг 1 ноябрида отилган Эделгиреевнинг ўлимида алоқадор деб гумон қилинмоқда. Ўшанда жиноятчиларнинг сони икки киши бўлгани айтилган эди.
 
Эделгиреев Россияда террористик ташкилот сифатида тан олинган “Имарат-Кавказ” гуруҳининг аъзоси ҳисобланар эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Истанбул Абдулвоҳид Эделгиреев Юрий Анисимов Александр Смирнов Россия Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!