...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ва Греция хакерлари ўртасида киберуруш бошланди


08:40, 25.06.2017 Олам
 2 497

Anonymous Greece Туркиянинг www.yirmidort.tv телеканали сайтини бузиб кирди ва бу фақат бошланиши эканини иддао қилди.

Туркия ва Греция хакерлари ўртасидаги кураш 23 июнь куни Греция бош вазири сайтига уюштирилган киберҳужумдан кейин авж олди, дея xабар беради Грециянинг Star телеканали.
 
23 июнь куни Греция бош вазири сайти бир неча соатга иш фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Туркиялик хакерлар гуруҳининг маълум қилишича, улар сайтни Грецияда Истанбулдаги Айя София ибодатхонасида Қуръони Карим ўқилгандан сўнг норозилик юз бергач, бузиб киришган. Улар сайтни бузиб кириб, ичига “София Она бизники” дея ҳабар қолдиришган.
 
Кейинчалик бош вазир матбуот хизматининг сайтида муаммолар бўлганини тасдиқлади, лекин хакерлик ҳужуми қачон уюштирилгани ва бошқа тафсилотлар ҳақида ошкор қилишдан бош тортишди.
 
Туркия ҳакерлари ҳужуми бўлиб ўтгандан сўнг “Anonymous” хакерлик гуруҳининг Грециядаги вакиллари Facebook саҳифасидаги манзилида бўлган воқеаларни жавобсиз қолдирмаслигини айтган.
 
“Сизлар бизнинг бир дона сайтимизни издан чиқардингиз, биз эса сизларнинг юзлаб сайтларингизни издан чиқаришга ваъда берамиз”, дейилади Anonymous Greece хабарида.
 
Шундан сўнг Anonymous Greece хакерлик гуруҳи Туркиянинг www.yirmidort.tv телеканали сайтини бузиб кирди ва бу фақат бошланиши дея ҳабар қолдирди.
 
“Биз энди бошладик. Туркияга хуш келибсиз! Муқаддас София грекларга тегишли. Сизлар ҳеч нима қила олмайсизлар. Греклар сизлардан кучли”, дея хабар қолдирган Anonymous Greece гуруҳи.
 
Туркия маҳаллий телеканалларининг маълум қилишича, тез орада Туркия сайтларига кенг кўламли киберҳужумлар уюштирилиши хавфининг эҳтимоли юқори бўлиши мумкин .
 
Греция ТИВ пайшанба куни Муқаддас София ибодатхонасида Қуръон ўқилишини қоралади ва Туркияни масжидни жаҳон маданияти меросига айлантиришга қаршилиги ва миллатлараро ҳамжамиятни таҳқирлашда айблади. Анқара бунга жавобан айбловни рад этиб, Грецияни динлараро бағрикенглик ва мусулмонлар ҳуқуқларини бузишда айблади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Хакер Греция Туркия Anonymous Greece 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!