...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Суриядаги ҳарбий амалиётларни давом эттиради


11:30, 22.01.2018 Олам
 1 827

Сурияга туркиянинг танк бўлинмалари, махсус кучлари ва пиёдалардан иборат қўшинлари кирган.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған вилоятлардан бирига қилган сафари чоғида Суриянинг Африн шаҳридаги террорчиларга қарши амалиёт бошлангани тўғрисида баёнот бергани ҳақда хабар берган эдик.
 
Кеча, 21 январь якшанба куни Туркия қуролли кучлари Сурия ҳудудида “Зайтун новдаси” деб номланган ҳарбий амалиётнинг қуруқликдаги амалиётини ҳам бошлади. Бунда Туркия қуролли кучлари асосан Суриядаги курдлардан иборат бўлган “Халқ мудофааси кучлари” ва “Демократик иттифоқ” партиясининг жанговар гуруҳларига қарши урушмоқда. Чунки, расмий Анқара курдларнинг бу ҳаракатларини  Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчилар партиясининг тармоғи, деб билади. Бу ҳарбий амалиётнинг бошлангани ҳақида Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим якшанба куни маълум қилган.
 
Бош вазирнинг таъкидлашича, “Туркия қуролли кучларининг қуруқликдаги бўлинмалари 21 январь куни маҳаллий вақт билан соат 11.05 да суриянинг Африн шаҳрига киришган”.
 
Туркия телеканалларининг хабар беришича, туркиянинг ҳарбийлари Суриянинг ичкарисига 5 км киришган ва миналаштирилган ҳудудларни тозалашган. Олинган маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Сурияга туркиянинг танк бўлинмалари, махсус кучлари ва пиёдалардан иборат қўшинлари кирган. Туркиянинг ҳарбийлари ўз ҳаракатларини Суриянинг расмий ҳукуматига мухолифатда бўлган “Суриянинг озод армияси” (СОА) гуруҳлари билан мувофиқлаштириб боради. Кеча, 21 январь якшанба куни эрталаб СОА жангчилари ҳам курдларнинг Африндаги истеҳкомларига ҳужум бошлашган.
 
 
Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим фикрига кўра, туркия қўшинларининг суриянинг шимолидаги амалиёти тўрт босқичда ўтади ва бунинг натижасида 30 км лик хавфсизлик ҳудуди яратилади. Шунингдек, барча террорчи гуруҳлар тугатилиши ҳамда бу тўғрида амалиёт бошланиши олдидан барча дипломатик музокаралар ўтказилганини таъкидлаган.
 
Шу билан бирга, расмий Анқара бир нечта кескин баёнотлар берган. Бу баёнотларда террорчиларга ёрдам берадиган кучлар туркиянинг нишонига айланиши, агар Вашингтон суриядаги курдларга қурол-аслаҳа етказиб берса, Анқара бу нарсага ортиқча тоқат қилмаслигини билдирди.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суриянинг шимолидаги ҳарбий амалиётлар тез орада якунланишини таъкидлаган.
 
Шунингдек, Туркия ҳарбийлари ҳам баёнот билан чиқишди. Улар ўз баёнотида суриядаги ҳарбий амалиётни “Туркияниг чегараларини ҳимоя қилиш ва минтақада барқароликни таъминлаш”, деб баҳолади. Туркиялик ҳарбийлар “Ўтказилаётган “Зайтун новдаси” деб номланган амалиётларда Курдистон ишчилар партияси, “Халқ мудофааси кучлари” ва “Демократик иттифоқ” партияси ҳамда Ислом давлати террорчилик гуруҳларининг жангарилари тугатилади, Афринанинг биродар халқи террорчиларда озод қилинади”, деб алоҳида таъкидланган.
 
Бу ҳарбий амалиётлар ва унга нисбатан билдирилаётган муносабатлар ҳақида маълумот бериб борилади.
Обил Сафаров

Теглар:Туркия Африн “Зайтун новдаси” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!