...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Сурия ҳукуматини огоҳлантирди


09:55, 20.02.2018 Олам
 3 305

Сурия расмий кучларининг Афринга қўшин киритиши мумкинлиги ҳақидаги хабардан кейин Туркия ўз муносабатини билдирди.

Кеча, 19 февраль куни Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Калин Сурия расмий кучлари Афринга қўшин киритса, расмий Туркия огоҳлантириш беришини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Шунингдек, Туркия бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ Туркия Африн ва Идлибда Сурияга эмас, икки мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётган курд жангариларига қарши курашаётганини маълум қилди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия Суриянинг шимолий ҳудудларида курд жангариларига қарши “зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиётини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 
Икром Раҳмон

Теглар:Туркия Сурия зайтун новдаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!