Аҳолининг ночор қисми айнан шу чиқинди тоғидан топган нарсаларини сотиш орқали тирикчилик қилади.
Маъмотларга кўра, кўплаб оилалар уйларида бўлган вақтда чиқиндилардан йиғилган тоғнинг уюмлари улар устига қулаган. Ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, бир неча бинолар бузилган ёки шикастланган, айрим оилалар уйларидан қочиб чиқишга улгурган ва омон қолган.
Маҳаллий ҳукумат вакилларининг фикрича, уюмлар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши ва қурбонлар сони қидирув ишлари вақтида яна ортиши мумкин.