...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ва Эрдўған Сурия масаласида гаплашиб олишди


09:36, 20.02.2018 Олам
 2 301

Сурия Афринга қўшин киритиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан кейин Путин ва Эрдўған ўзаро суҳбат ўтказди.

Кеча, 19 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин Суриядаги терорчи кучларга қарши курашиш мақсадида телефонда суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Туркиянинг “Sözcü” нашри хабар берди.
 
Президентлар Остона келишувларига кўра ҳаракат қилишни мақсад қилганликларини ва Яқин Шарқ минтақасида тинчлик қарор топиши учун курашаётганликларини маълум қилди.
 
Шундан кейин томонлар Суриянинг Идлиб шаҳрида ҳам террорчи кучлар кўпайгани ва унинг олдини олиш мақсадида “зайтун новдаси” ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватлашга келишиб олишди.
 
Шунингдек, суҳбат чоғида томонлар Эрон, Туркия ва Россиянинг Суриянинг шимолидаги террорчи кучларни бартараф этиш борасида Сочи келишувларига тўлиқ амал қилинишини таъкидлашди.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия Эрон Туркия Россия Путин Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!