...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Сурия-Ироқ чегарасидаги курдларга қарата авиаҳужум уюштирди


12:08, 25.04.2017 Олам
 2 058

Курдистон ишчи партияси 1984 йилдан буён Туркиянинг жануби-шарқида мустақиллик талаб қилиб, қуролли ҳужумлар уюштириб келади.

Туркиянинг ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ шимоли-ғарбида ва Суриянинг шимоли-шарқида жойлашган Синжар тоғи яқинидаги Курдистон ишчи партиясига қарата авиаҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар тарқатди.
 
Турк ҳарбийларининг таъкидлашларича, курдлар ҳарбий постларга ҳужум уюштириш мақсадида Туркия ҳудудидаги Ироқ ва Сурия туманларига портловчи воситалар жойлаштиришган.
 
Курдистон ишчи партияси 1984 йилдан буён Туркиянинг жануби-шарқида мустақиллик талаб қилиб, қуролли ҳужумлар уюштириб келади. Шу вақтгача қуролли тўқнашувлар оқибатида 40 мингдан ортиқ киши вафот этган. Туркияда Курдистон ишчи партиясига террорчилик жамояти сифатида қаралади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Қуролли ҳужум Курдлар Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!