Месут Йилмазнинг ўғли Явуз Йилмаз Бейокоздаги ўз уйида ўлдириб кетилган деган тахминлар ҳам илгари сурилмоқда.
Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Месут Йилмазнинг 38 ёшли ўғли Явуз Йилмаз ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин деган вариант ҳам тахмин қилинган.
Ҳодиса жойига етиб келган полиция вакилларининг айтишича, у ўз бошига ўқотар қуролдан ўқ узиб ўз жонига қасд қилган ёки номаълум кимсалар уни отиб ўлдириб кетиб қолишган бўлишлари мумкин.
Собиқ Бош вазир бу нохўш хабарни АҚШда юрган вақтда эшитган. Полиция ҳозирда мазкур иш юзасидан жиноий иш қўзғатди.