...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия роҳине мусулмонларига 1000 тонналик гуманитар ёрдам жўнатмоқчи


08:02, 06.09.2017 Олам
 2 221

Биринчи босқичда юбориладиган 1000 тонналик гуманитар ёрдам юки асосан истеъмол маҳсулотлари ва кийим-кечаклардан иборат бўлади.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 5 сентябрь куни Мьянма Ташқи ишлар вазири ва давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи билан Ракхайн штатидаги вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик. Томонлар муаммони ҳал этиш ҳамда мазкур ҳудудга ижтимоий ёрдам етказиш йўллари бўйича суҳбат қурдилар.
 
Шу куни Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг матбуот котиби Иброҳим Қалин Мьянмага ижтимоий ёрдам кўрсатадиган илк давлат Туркия бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда “Haber7.com” сайти ёзмоқда.
 
“Президентимиз Мьянма етакчиси билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг, ҳамкорлик ва кординация агентлиги томонидан Мьянмага ёрдам кўрсатиш учун рухсат олди. Мьянмага илк босқичда 1000 тонналик ижтимоий ёрдам юки жўнатилади”, деди Қалин.
 
Маълумотларга кўра, гуманитар ёрдам юки асосан истеъмол маҳсулотлари ва кийим-кечаклардан иборат бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Араканда содир бўлаётган воқеаларни “мусулмонлар геноциди” деб атаган эди. 19 сентябрь куни бу масала бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши ўтказилиши белгиланган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Мьянма Гуманитар ёрдам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!