...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Россиянинг таклифини рад этди


15:09, 04.02.2016 Олам
 4 116

Сергей Рижков: “Россия бу қоидабузарликни шунчаки қолдирмайди ва шунга яраша жавоб қайтаради!”

1-5 февраль кунлари очиқ осмон келишуви доирасида россиялик инспекторлар гуруҳи Ан-30Б самолётида Туркия устидан кузатув парвозини амалга оширишлари ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Аммо вазият ўзгариб, Туркия ҳукумати Россияга Сурия ва НАТО аэродромлари устидан кузатув парвозини амалга оширишига нисбатан рад жавобини берди, дея хабар беради “Haber7.com” нашри. Бу ҳолат Россия ҳарбийларининг Туркияга ташриф буюриб, парвоз амалга оширилиши режалаштирилаётган маршрут йўналиши ҳақида маълумот берганларидан сўнг содир бўлган.

Бу эса, ўз ўрнида Россия ҳукумати вакиллари, хусусан Мудофаа вазирлиги вакилларининг буни “назоратга олиб бўлмайдиган ҳарбий ҳолат” деб баҳолашларига сабаб бўлган.

“Келишувга аъзо давлатлар ҳарбий фаолиятининг ойдинлиги ва шаффофлигига кўмаклашиш ҳамда ишонч чораларини мустаҳкамлаш орқали хавфсизликни кучайтириш мақсадида бажарилиши лозим бўлган парвозни бекор қилиш баробарида Туркия назоратга олиб бўлмайдиган ҳарбий ҳолатни келтириб чиқармоқда ва бу иши билан келишувни бузмоқда. Россия бу қоидабузарликни шунчаки қолдирмайди ва шунга яраша жавоб қайтаради ”, – дейди Ядровий хавфни камайтириш миллий маркази бошлиғи Сергей Рижков.

Эслатиб ўтамиз, кузатув парвози Ан-30Б самолётида амалга оширилиши лозим эди. 
Умида Якубова

Теглар:Туркия Россия НАТО Ан-30Б 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!