...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ален Делоннинг 21 ёшли ўғли Dior´нинг юзи бўлди


14:27, 04.02.2016 Кино
 3 215

Ҳозирда 80 ёшни қаршилаган Ален Делонинг кичик фарзанди бўлмиш Ален-Фабьен мода оламида ҳам ўзини синаб кўрган.

Ален Делон Dior компанияси билан узоқ йиллар ҳамкорлик қилган ва бу бренднинг Eau Sauvage номли эркаклар атирида рекламаларида доим Ален Делон гавдаланарди. Мана йилар ўтиб эстафета таёқчасини унинг 21 ёшли ўғли, актёр Ален-Фабьенга берилди ва у Dior´инг 2016 йил баҳор-ёз атирлар тўпламининг “юзи” бўлди. Бу ҳақда “Point.md” нашри маълумот бермоқда.



Айтиш керакки, ота ва бола ўртасидаги ўхшашлик жуда катта. Ҳозирда 80 ёшни қаршилаган Ален Делонинг кичик фарзанди бўлмиш Ален-Фабьен мода оламида ҳам ўзини синаб кўрган. Икки йил олдин Gucci компанияси ташкиллаштирган кастингда Алан-Фабьен Делон мода олами вакиллариниг назарига тушган ва унинг иштирокида кўплаб тўпламларнинг реклама роликлари суратга олинган. Бундан ташқари машҳур журналларнинг муқоваларида ҳам унинг суратлари чоп этилган. Мода олами вакиллари ёш Делоннинг келажагига тааллуқли фақат яхши фикрларни билдирмоқдалар. 
Умида Якубова

Теглар:Ален Делон Dior 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!