Ташриф якунига кўра Туркия ва Россия ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Бугун, 10 март куни Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Россияга келди. Уни аэропортда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алексей Мешков, Туркия элчиси Ҳусайн Дириоз кутиб олишди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди.
Ражаб Тойиб Эрдўған мазкур ташриф давомида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашади. Шунингдек, олий даражадаги Туркия-Россия ҳамкорлик кенгашида иштирок этади.
Ташриф якунига кўра қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Туркия раҳбари Москвадаги Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўяди.