...
МЕНЮ
ONLINE TV

Омск аҳолиси ҳавода ғалати ҳид борлигидан нолишмоқда


18:56, 10.03.2017 Олам
 2 445

Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, газ ҳидини эслатувчи бу исдан одамларда лоҳаслик кузатилмоқда.

Айни пайтда Омск рахбарияти ушбу ҳолат сабабларини аниқлаш устида иш олиб бораётгани хусусида “Vesti.ru” маълумот тарқатган.
 
Шаҳар маъмурияти Матбуот хизматининг хабар беришича, шу пайтга қадар 200 дан ортиқ фуқаро ҳавода ғалати ҳид борлиги хусусида телефон орқали мурожаат қилган.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ҳам туманлардаги инсоннинг нафас олишини қийинлаштирувчи ҳид кучаяётганини ёзганлар талайгина. Баъзилар эса бу ҳолат 7 март кунидан бери кузатилаётганини маълум қилган.
 
Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, газ ҳидини эслатувчи бу исдан одамларда лоҳаслик кузатилмоқда. У бош айланиши, баъзи ҳолларда қайт қилишгача олиб бораётгани айтилмоқда.
 
Ҳозирда ҳаводан намуна олинган, текширув ишлари бошланган.
Умида Якубова
 
 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!