...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия прокуратураси Гуленга 1900 йил қамоқ жазоси беришни талаб қилди


17:39, 16.08.2016 Олам
 3 757

Туркияда амалга оширилган давлатга қарши исёнда ҳукумат Фатҳуллоҳ Гуленни айблаб келмоқда.

Туркия Бош прокуратураси Фатҳуллоҳ Гуленга қарши икки марта бутун умрга озодликдан маҳрум этиш ва 1.9 минг йиллик қамоқ жазосига маҳкум этишни талаб қилиб чиқди. Бу ҳақда “Digital Journal” хабар бермоқда.
 
13 август куни Истанбул Бош прокуратураси АҚШга  хат йўллаб,  Гуленни экстрадиция қилишни сўраган. 
 
15 июль куни Туркияда бўлган давлатга қарши ҳарбийлар исёнида ҳукумат  ФЕТО (Фатҳуллоҳ террорчи ташкилоти) ташкилоти раҳбари, мухолифат аъзоси Фатҳуллоҳ Гуленни айблаб келмоқда. 
 
Гулен 1999 йилдан буён АҚШда. У айни дамда Пенсилвания штатининг Сэйлорсбург шаҳрида истиқомат қилади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Фатҳуллоҳ Гулен Туркия Давлат тўнтариши Исён 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!