Маълумотларга кўра, лагерга парашютлар орқали 3 та бомба ташланган.
Сурия ҳукумати авиацияси Идлиб провинциясидаги қочоқлар лагерига авиаҳужум уюштирди. Оқибатда қурбонлар борлиги ва бир неча киши яралангани айтилмоқда. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар тарқатди.
“Башар Асаднинг ҳарбий самолёти Сурия шимолидаги Идлиб провинциясининг Марат ан-Нумон туманидаги қочоқлар лагерига қарата ҳужум уюштирди. Авиаҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар бор, бундан ташқари, ўнлаб кишилар жабрланди”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, лагерга парашютлар орқали 3 та бомба ташланган. Айни вақтда бомбардимон қилинган ҳудудга қутқарувчилар гуруҳи етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Суриянинг Идлиб провинциясида ҳаво орқали заҳарли газ тарқатилди. Дунёни чинакам маънода “ларзага солган” бу воқеа ўнлаб кишиларнинг, хусусан, ёш болаларнинг ўлимига сабаб бўлди.

Дурдона Расулова