НАТО машғулотларида Туркия раҳбарларига нисбатан таҳқирлаш амалга оширилган эди.
Туркия ва НАТО ўртасидаги можаро Норвегияда ташкилотнинг ҳарбий ўқув машғулотлари доирасида содир бўлган тушунмовчиликлар орқасидан келиб чиққан эди.
Аввалроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Норвегия мудофаа вазири Франк Бакке-Йенсен бўлиб ўтган воқеа учун Туркия президентидан узр сўраган эдилар.
Туркия Президенти маслаҳатчиси Ялчин Топчу Анқара Норвегиядаги машғулотлар вақтида юз берган воқеадан кейин НАТОда аъзолигини қайта кўриб чиқиши керак, деган фикрни билдирди.
НАТОнинг Норвегиядаги ўқув машғулотларида Туркия Республикаси президенти РажабТойиб Эрдўған ва Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк суратлари шартли рақиблар суратлари сифатида нишонларга ўрнатилган эди.
Амалдор НАТОдаги аъзоликни қайта кўриб чиқиш вақти келганини ва ушбу ташкилот барча кўринишлар орқали ўз аъзосига душманлик кайфиятидаги муносабатни намойиш қилаётганини айтиб ўтган.
Туркия томони воқеа жавобсиз қолмаслигини билдирган.
Бундан ташқари, Норвегияда бўлиб ўтаётган НАТОга аъзо мамлакатларининг ҳарбий ўқув машғулотларида Туркия раҳбариятига қарши қаратилган провокацион ҳолат ФЕТО ташкилоти билан боғлиқ бўлиб чиқиши тахмин қилинган эди.
Маълумот учун, Туркия НАТО мамлакатлари орасида армия сони жиҳатдан иккинчи ўринда туради.
Туркия НАТО нинг Сурия ва Афғонистондаги жанговар ҳаракатларида фаол иштирок этади.

Зоҳиршоҳ Жўраев