Анқара ва Брюссель мигрантлар ва муҳожирларни “айирбошлаш”га келишиб олган эдилар.
Анқара ва ЕИ ўтган ойда Европа давлатларига ноқуний кириб келган мигрант ва муҳожирларни Туркия орқали ўз юртларига юбориш ҳақида келишиб олган эдилар. Бунинг эвазига Брюссель Анқарага бир қатор молиявий ва сиёсий имтиёзлар беришга ваъда берган эди. Хусусан, ЕИ ноқонуний мигрантлар ўрнига Туркиядан минглаб суриялик муҳожирларни қабул қилиш, турклар учун ЕИ давлатларига визасиз киришга рухсат бериш ва ташкилот аъзолигига кириш юзасидан ўтказиладиган музокараларда Туркияни қўллаб-қувватлашга келишган эди.
“Бу икки томонлама ҳаракатга асосланади. Агар ЕИ керакли қадамларни ташламаса, Туркия учун келишувни амалга оширишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Агар июнь ойигача визасиз режим ишга тушмаса, Туркия ҳам келишувни бузади”, дейди Туркия Бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ва ЕИ ўртасидаги келишувга кўра, 4 апрель куни Грециядан йўлга чиққан биринчи кема Туркияга депорт қилинган 131 мигрантни олиб келди. Уларнинг аксарият қисми покистонликлар ва бангладешликлардир. Улар Туркиянинг Дикили портига келиб тушган эдилар.