Биз Қримни Украинанинг ажралмас бир бўлаги сифатида қабул қиламиз.
“Биз учун Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги фундаментал қадрият ҳисобланади, шунинг учун ҳам биз Қримни Украинанинг ажралмас бир бўлаги сифатида қабул қиламиз”, – дейди Аҳмет Довутўғлу Украина Бош вазири Арсений Яценюк билан учрашув чоғида.
Бундан ташқари, Туркия Бош вазири Украинани Туркиянинг стратегик ҳамкори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва Киевга турли соҳаларда кўрсатилган ҳамжиҳатлик учун миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 16 мартда Қримда ўз тақдирини ўзи белгилаш тўғрисида референдум ўтказилди ва 96.77 фоиз Қрим аҳолиси Россияга қўшилиш учун овоз берди. Лекин, Украина АҚШ ва Европа Иттифоқи Қримнинг мустақиллигини ва Россия билан бирлашганини тан олишдан бош тортди.