Сурия Маданият вазири ушбу ҳужумларга муносабат билдириб, бу Сурия халқининг ўтмиши, бугуни ва келажагига нисбатан қилинган тажаввузкорлик эканини айтди.
Туркия ҳарбий ҳаво кучларининг ҳужуми натижасида Суриянинг шимолий қисмида жойлашган 3000 йиллик тарихга эга ибодатхона қисман зарар кўрган. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
Суриядаги Ҳалаб шаҳрининг шимолий-ғарбий ҳудудида жойлашган Айн-Дара ибодатхонаси милоддан аввалги 1300 йилларда барпо этилган. Ибодатхона тошлардан қурилган бўлиб, ўз даврининг ажойиб санъат наъмунасидир.
Айн-Дара ибодатхонаси деворларида афсонавий шерлар тасвири, ҳовлисидаги тошдан ишланган сфинкслар, айниқса, диққатга сазавордир.
Сурия Инсон ҳуқуқлари вакилининг маълумот беришича, Туркия ҳарбий жужумлари натижасида Африн ва унинг атрофидаги 60 фоиз ибодатхоналар зарар кўрган.
Сурия Маданият вазири ушбу ҳужумларга муносабат билдириб, бу Сурия халқининг ўтмиши, бугуни ва келажагига нисбатан қилинган тажаввузкорлик эканини айтди.