Ҳозирги кунда Самарқанд шаҳридан ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, Тошкентдан эса Истанбулга ҳар куни қатновлар амалга оширилмоқда.
“Самарқанд” халқаро аэропортида Turkish Airlines авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши бошчилигидаги турк делагациясини Самарқанд шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ходимлари ОАВ вакиллари билан биргаликда карнай-сурнай садолари остида кутиб олди.
Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Рахимов, “Самарқанд” халқаро аэропорти директори Хасан Мовлонов, Turkish Airlines авиакомпанияси бошқарув раиси Билал Экши ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шенлар сўзга чиқиб, узоқ йиллардан буён халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган қардошлик ва дўстлик муносабатларини юксак эканлиги ва айнан мана шу муносабатлар икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.
Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Туркия Республикаси фуқаролари учун виза тизимини соддалаштириш тўғрисидаги қабул қилинган қарори Ўзбекистонга ташриф буюрувчи турк фуқароларига кенг имкониятлар яратди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 30 октябридан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам ҳаво алоқаларини бошлаган эди.
Ҳозирги кунда Истанбул шаҳрига Самарқанд шаҳридан ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, Тошкентдан эса ҳар куни қатновлар амалга оширилмоқда.