...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турк актёри Қувонч Татлитуғ уйланди


02:00, 22.02.2016 Кино
 3 906

Туркия ОАВлари орасида бу актёр “Турк Брэд Питти” номини қозонган.

Ўзбекистонлик томошабинларга “Кумуш” сериалидаги Меҳмет роли билан яхши таниш бўлган турк актёри Қувонч Татлитуғ уйланди. Бу ҳақда “1news.az” нашри ёзмоқда. У стилист Башак Дизер билан Парижда никоҳдан ўтди. Тадбирга икки ёшнинг энг яқин инсонларидан 40 киши иштирок этди. Маълумотларга кўра, актёрнинг онаси тўйда қатнаша олмаган. Шу сабабли у тўй маросимини тўғридан-тўғри видео трансляция орқали кузатишга мажбур бўлган.

Айтиш жоизки, жуфтлик “Aşkı Memnu” сериалини суратга олиш ишлари вақтида танишишган. Башак Дизер ушбу сериалда стилист сифатида фаолият кўрсатган. Айтиш жоизки, мазкур сериал Қувончга ҳам ижодий фаолиятида, ҳам шахсий ҳаётида катта омад олиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Қувонч Татлитуғ санъатдаги ижодини 2001 йил модель сифатида бошлаган. 2002 йилда Best Model of Turkey ҳамда Best Model of The World танловларида ғолиб бўлганидан сўнг, унга кўплаб фильмлар, сериалларда роль ижро этиш учун таклифлари туша бошлаган.
Умида Якубова

Теглар:Қувонч Татлитуғ Башак Дизер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!