...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трампнинг ўлими кимга керак бўлди?


12:14, 21.06.2016 Олам
 4 931

Буюк Британия фуқароси Дональд Трампни ўлдириш учун деярли бир йил тайёргарлик кўрган.

Республикачилар партиясининг АҚШ президентлигига номзоди Дональд Трампнинг Лас-Вегасдаги чиқиши пайтида Буюк Британия фуқароси  қўлга олинган эди. У  миллиардерни ўлдириш учун деярли бир йил давомида тайёрланганини айтиб ўтди. Бу ҳақда “The Independent” ёзмоқда.
 
Майкл Сэндфорд 18 июнь, шанба куни ҳибсга олинган эди. Бунга унинг полиция ходимидан қуролни тортиб олишга ҳаракат қилгани  сабаб бўлган. Сэндфорд Колифорниядан Лас-Вегасга Трампни ўлдириш учун келганини тан олди. Унинг ёнидан Британияда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси топилди ва у 8 ой давомида АҚШ ҳудудида истиқомат қилгани аниқланди.
 
Хабарда ёзилишича, суд Сэндфордни гаров эвазига қўйиб юборишни рад этди. Суд ҳужжатларида унинг бир йил давомида Трампни ўлдиришга тайёргарлик кўргани ва қулай фурсатни кутгани ҳақида ёзилган.
 
Сэндфорд Лас-Вегасга Трампнинг чиқиши арафасида етиб келган ва ўқ отишни машқ қилиш учун махсус полигонга борган. Тергов жараёнида у авваллари қурол ишлатмаганини таъкидлаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Майкл Сэндфорд Суиқасд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!