...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп: “АҚШ буюк давлат эмас”


10:53, 28.07.2016 Олам
 4 510

Дональд Трамп президент Барак Обаманинг “АҚШ буюк давлат”, деган сўзларига қарши ўз муносабатини билдирди.

Америкалик миллиардер Дональд Трамп президент Барак Обаманинг АҚШ буюк давлат, деган фикрга қўшилмаслигини билдирди. Бу ҳақда Республикачилар партиясининг АҚШ президентлигига номзоди ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди
 
“Қашшоқлик, зўравонлик ва умидсизлик гирдобида яшаётган миллионлаб одамларга бизнинг мамлакат аввалгидек буюк бўлиб туюлмаяпти”, дейди миллиардер.
 
Бундан ташқари, Трамп қуйидаги сўзларни ҳам ёзиб қолдирган:  “Жорий йилда полиция ходимлари ўқотар қуроллар орқали ўлдирилган ҳолатлар 78 фоизга кўтарилди. Биз қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни қайта тиклашимиз ва ажойиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини ҳимоя қилишимиз керак”.


 
Обама Демократлар партиясининг президенликка номзоди Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаб, Трампга нисбатан турли хил танқидий фикрларни билдирмоқда. 
 
Обама АҚШ  аввалгидек буюк давлат эканлигини айтиб, унинг қудрати ва буюклиги Дональд Трампга боғлиқ эмаслигини таъкидлаб ўтган. 
 
Республикачилар партиясининг номзоди сайлов кампаниясида “Американи яъна буюк давлат қиламиз”, деган шиордан фойдаланмоқда.
 
Аввалроқ, Обама Трампнинг АҚШ президенлигига муносиб эмас деб ҳисоблаши ҳақида хабар берган эдик.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дональд Трамп Барак Обама АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!