Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Трамп ҳақида изоҳ бериб, уни “глобал хавфсизликка таҳдид солади” дея таъкидлаганди.
Трамп ва Путин келгусида АҚШ ва Россия муносабатарини янада мустаҳкамлашга келишиб олишди. Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари кейинчалик учрашув ўтказишни ҳам мақсад қилишди.
Бу суҳбат орқали Россия эндиликда жаҳон минбарида яна мустаҳкам ўрин эгаллашига шубҳа қолмади, дейишмоқда бир қатор мутахассислар.
Вазиятнинг бу қадар тус олиши Брюсселни хавотирга солиб қўйгани аниқ. Сабаби Брюссель Американинг янги раҳбари Европа сиёсати нуфузини орқага суриб қўйиши мумкинлигидан қўрқади. Бу ҳақда “Daily Express” ёзмоқда. Европа Иттифоқи вакиллари Москва ва Вашингтон алоқаларининг мустаҳкамланиши Россияга қарши бўлган тарафлар учун ҳеч қандай яхшилик олиб келмаслигидан хавотирда.
Брюсселнинг саросимига тушиши ҳам бежизга эмас. Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер АҚШда Дональд Трамп ғалабаси эълон қилинганидан сўнг, бу вазиятни изоҳларкан, Трампга “глобал хавфсизликка таҳдид солади” деб фикр билдирган эди.
Умуман олганда, Трамп президентлик лавозимини эгаллагач, агар АҚШ Қримга нисбатан муносабатини ўзгартирса, унда Вашингтон ва Брюссель ўртасида зиддиятли вазият юзага келиши эҳтимолдан ҳоли эмас.