АҚШ Президенти мана бир йилдан бери Барак Обаманинг машинасида юрибди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп ушбу лавозимни эгаллаб турганига бир йилдан ошди. Аммо шу вақтгача, у собиқ президент Барак Обаманинг “The Beast” (йиртқич) лимузинида юришига тўғри келди. Президентлик муддати бошланишига зирхланган машинани тайёрлай олишмаган эди.
Маълум бўлишича, янги авлод Cadillac лимузини АҚШ Махфий хизматига етказилган.
“Биз ўз вазифамизни бажариб, машинани буюртмачига топширганмиз”, дейди Cadillac директори.
Ҳуқуқ тартибот муассасалари лимузиннинг синови ва Махфий хизмат талаби даражасида такомиллаштирилиши жадвал бўйича кетаётганини таъкидлаган. Автомобиль ҳозирча оммага кўрсатилмаган. Унинг жамоатчиликка намойиш қилиниши жорий йил ёз фасли охирида кутиляпти.
Тахминларга кўра, Президент автомобили шартли равишда The Beast 2.0 деб номланган. Унинг вазни 7-9 тонна атрофида бўлиб, оғир зирхи граната отувчининг тўғридан-тўғри зарбаси ва кимёвий ҳужумдан ҳимоялай олади.
Маълумот ўрнида, жорий йил қайта сайланган Президент Владимир Путин ҳам янги президентлик лимузинига эга бўлади.

Суннатилла Абдуллаев